Париж аҳолиси электр скутерларни ижарага олиш масаласида овоз беради

None
ASTANA. Kazinform – 2 апрель куни Парижда электр скутерларни ижарага олиш масаласи бўйича референдум бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Унда «Электр скутерларни бепул ижарага бериш хизмати давом эттирилиши керакми ёки йўқми?», - деган саволга жавоб бериш сўралади.

Ҳозир Париж кўчаларида 15 мингга яқин электр скутерлар бор.

Мобил илова орқали ижарага олинадиган ва исталган жойда қолдирилиши мумкин бўлган ушбу транспорт воситаси ҳақида турли фикрлар мавжуд.

Баъзи аҳолининг фикрича, улар йўлакларда кўп жой эгаллайди ва пиёдаларга халақит беради. Бири эса бу атроф-муҳитни ифлослантирмайдиган ва Франция пойтахтида тез ҳаракатланиш имконини берувчи жамоат транспортига муқобил эканлигини даъво қилмоқда.

Париж мэри Анн Идальго тақиқни қўллаб-қувватлашини, лекин қарорнинг аҳоли томонидан қабул қилинишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили маҳаллий полиция томонидан ушбу транспорт воситаси билан боғлиқ 400 та ҳодиса қайд этилган, 459 киши жароҳатланган.

Пиёдалар йўлагида кетаётганда мобиль телефон ва қулоқчинлардан фойдаланиш тақиқланади. Баъзи ҳудудларда тезлик чегаралари мавжуд. Қоидабузарлар 1500 еврогача жаримага тортилади.
Сўнгги хабарлар