Валюталар курси:
    usd/kzt 466.44 eur/kzt 487.71

    rub/kzt 8.56 cny/kzt 69.65
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

«Паралимпиячи» фильмининг кассаси 44 миллион тенгега етди

22 Май 13:16

NUR-SULTAN. Кazinform - Бир ой олдин прокатга чиққан «Паралимпиячи» фильмининг кассаси 44 миллион тенгега етди. Десантчи Александр Колядиннинг ғалабаси ҳақидаги фильмни режиссёр Алдияр Байрақимов суратга олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Миллий кинематографияни қўллаб-қувватлаш давлат маркази томонидан суратга олинган «Паралимпиячи» фильмидан ташқари «Олға», «1941 йил ёзи», «Ақин», «Чизмачилик», «Ватанпарварлар даври» каби фильмлар тақдим этилди.

«Хулоса чиқаришга ҳали эрта. Баъзи прокатлар ҳали тугамаган, баъзилари эса оқим платформаларида кўрсатилган. «Паралимпиячи» фильми энг кўп томошабин тўплаган фильмлардан биридир. 18 май ҳолатига кўра, прокатдан тушган маблағ 44 миллион тенгега етди», — дейилади марказнинг Кazinform агентлигининг расмий сўровига жавобида.

Эслатиб ўтамиз, «Паралимпиячи» фильми ҳамюрт чанғичи Александр Колядиннинг ҳақиқий ҳаёти ва спорт фаолиятига бағишланган. Болалигида Олимпия чемпиони бўлишни орзу қилган спортчи автоҳалокатга учраб, оёғидан айрилган. Шундан сўнг узоқ вақт стрессда бўлган спортчига ўзини Паралимпия ўйинларида синаб кўриш таклиф этилади. Катта спортга қайтгач, 2018 йили Пхёнчханда бўлиб ўтган қишки Паралимпия ўйинларида иштирок этиб, 1,5 километрга югуришда олтин медални қўлга киритди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Новости по теме