Паралимпиаданинг очилиш маросимида Aфғонистон байроғи кўтарилади

None
None
TOKYO. Kyodo -Kazinform - Aфғонистон спортчилари шарафига Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпиаданинг очилиш маросимида Aфғонистон байроғи кўтарилади. Бу ҳақда душанба куни Япония пойтахтида Халқаро паралимпия қўмитаси (ХПҚ) раҳбари Эндрю Парсонс маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Kyodo агентлигига таяниб.

«Паралимпиаданинг очилиш маросимида Aфғонистон байроғи кўтарилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар Олий Комиссарлиги идораси вакилини унга ҳамроҳликка таклиф қилдик. Шундай қилиб, биз уларга маслакдош эканимизни кўрсатмоқчимиз. Улар (афғон паралимпиячилари) ўйинларда иштирок этишлари керак эди, лекин, афсуски, бунинг иложи йўқ «, - деди у.

Паралимпиадада икки афғонистонлик спортчи қатнашиши керак эди. Улар орасида биринчи марта паралимпия ўйинларида қатнашган афғонистонлик аёл Закия Худададий ҳам бор эди. Жамоа Токиога 17 августда етиб келиши режалаштирилган. Бироқ, ХПҚ маълумотларига кўра, Aфғонистондаги вазият туфайли уни Японияга хавфсиз етказишнинг иложи йўқ эди.

Токиодаги Паралимпия ўйинлари 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтади.


Сўнгги хабарлар