Парадзюдочи Ерғали Шамей Осиё чемпиони бўлди

None
ASTANA. Kazinform – қозоғистонлик Ерғали Шамей парадзюдо бўйича Осиё чемпиони бўлди, дея хабар беради Kazinform ҚР парадзюдо федерациясига таяниб.

73 килограмм вазндаги J1 (кўзи ожиз спортчилар) тоифаси финалида Е.Шамей ўзбекистонлик Шоҳрух Мамедовни мағлуб этди.

Эронлик Маҳди Борчлоу ва қирғизистонлик Маматибраим Суранов бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бу Қозоғистоннинг Астанадаги Осиё чемпионатида қўлга киритган учинчи медалидир. Бунгача аёллар ўртасида Даяна Федосова (J2-57 кг) «олтин», Ақмарал Науатбек (J2-52 кг) «кумуш» медалини қўлга киритган эди.

Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги жанг санъатлари саройида парадзюдо бўйича Осиё турнири бўлиб ўтяпти. Мусобақа 30 апрелга қадар давом этади.

Сўнгги хабарлар