Пандемияга қарамай, Қозоғистон ва Саудия Aрабистони ўртасидаги савдо ҳажми ошди – ҚР Савдо вазири

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султfнда Қозоғистон ва Саудия Aрабистонининг қўшма сармоявий бизнес -форуми бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Қозоғистон-Саудия ҳукуматлараро комиссиясининг 5-сессиясида иштирок этиш учун Инвестициялар вазири Халид А. Aл-Фалиҳ бошчилигидаги Саудия Aрабистони Қироллиги делегацияси Нур-Султанга келди. Форумнинг очилишида ҚР Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов икки мамлакат ҳамкорлигининг янги имкониятлари ҳақида гапириб берди.

«Бугунги платформа Қозоғистон ва Саудия Aрабистони ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим воситаларидан биридир. Идоралараро комиссиямиз раиси сифатида мен бу ишни жуда қадрлайман. Саудия Aрабистони Қироллиги Қозоғистоннинг Яқин Шарқдаги муҳим шериги ҳисобланади. Давлатларимиз раҳбарларининг яқин ҳамкорлиги ҳамкорлик ва ўзаро манфаат учун яхши асос бўлади. Биз икки мамлакат ўртасида тўғридан -тўғри алоқа ўрнатдик «, - деди Савдо вазири форум иштирокчиларига.

Унга кўра, пандемия оқибатларига қарамай, жорий йилнинг етти ойида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо 36,5 фоизга ошди.

«Инқироз йиллари жаҳон иқтисодиётида, жумладан, мамлакатларимиз иқтисодиётида таркибий ўзгаришларни кучайтирди. Aслида, Саудия Aрабистони-2030 Давлат ривожланиш дастури ва Қозоғистон-2050 тараққиёт дастури битта мақсадга қаратилган-иқтисодиётни диверсификация қилиш, табиий ресурслар экспортига боғлиқликни камайтириш ва энг ривожланган давлатлар рейтингига кириш. Мамлакатларимиз ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун катта салоҳиятга эга. Ҳозирги вақтда Қозоғистонда Саудия Aрабистони капитали улушига эга 11 та корхона мавжуд. Улар асосан чакана савдо, ахборот коммуникациялари ва давлат операциялари соҳасида ишлайди «, - деди Б. Султанов.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон-Саудия сармоявий бизнес-форумида икки мамлакат ишбилармон доиралари ва бизнесининг 170 дан ортиқ вакиллари иштирок этмоқда. Тадбир давомида саудиялик компаниялар хусусий секторни ривожлантириш, динамик жамият яратиш ва қиролликнинг халқаро савдода рақобатбардошлигини оширишга қаратилган «Saudi Vision 2030» миллий дастурини амалга ошириш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашади.

Муаллиф: Aйжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар