Пандемиядан кейинги Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги сармоявий ҳамкорлик муҳокама қилинди

None
None
PEKIN. Kazinform – Пекинда Хитойнинг «12th China Overseas Investment Fair» доирасидаги Индустрия ва сармоявий ҳамкорлик бўйича учинчи Қозоғистон-Хитой форуми бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Тадбир «China Overseas Development Association» ва «KAZAKH INVEST» АЖ томонидан ташкил этилди. Унда Қозоғистон ва Хитой ҳукумати ва квази давлат идораларининг 200 дан ортиқ вакиллари ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этишди.

ҚР Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алмас Айдаров форумни очар экан, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқалар жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади. Пандемиянинг Қозоғистон иқтисодиётига салбий таъсирини камайтириш мақсадида мамлакат раҳбарияти янги инвестиция воситаларини яратишга қарор қилди. Шунингдек, Давлат раҳбари инвестиция жозибадорлигини оширишга, давлат сиёсатининг шаффофлиги ва башорат қилинишини таъминлашга қаратилган муҳим ўзгаришлар ва ислоҳотлар зарурлигини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар