Пандемия соҳани рақамлаштиришга этиборни кучайтиришга туртки бўлди - вазир

None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистонда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният раислигида «Рақамли соғлиқни сақлаш ва телемедицинани ривожлантириш» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Йиғилишда МДҲ мамлакатлари Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик кенгаши аъзолари ва Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда Ажар Ғиният замонавий Қозоғистон жаҳон тенденцияларидан четда қолмаслиги, тиббиёт соҳаси касалликларни аниқлаш, олдини олиш, уларга қарши курашиш ва назорат қилиш соҳасида янги билимларни шакллантириш ва амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун рақамли воситалардан фаол фойдаланаётганини таъкидлади.

«Пандемия Қозоғистонни соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш ва уларга қарши курашиш соҳасидаги жараёнлар ва маълумотларни рақамлаштиришга кўпроқ эътибор қаратишга ундади», - деди А.Ғиният.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш департаменти директори Фархад Бекболатов давра суҳбати иштирокчиларини соғлиқни сақлаш тизимининг барча даражаларида пандемияга қарши курашда фаол фойдаланилаётган, Қозоғистонда амалга оширилаётган бир қанча рақамли лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

«Қозоғистон Республикасининг электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш стратегияси монополиядан чиқариш ва марказсизлаштириш тамойиллари асосида соғлиқни сақлаш ахбороти соҳасида очиқ ечимлар бозорини шакллантиришга қайта йўналтирилди», - деди у.

Бугунги кунда аҳоли учун eGov электрон ҳукумат порталида беморнинг шахсий кабинетида ва eGovMobile мобил иловасида бир қатор рақамли хизматлар жорий этилди. Улар эмлаш паспорти, «Вакцинация», «вакцинага ёзилиш», клиник хизмат кўрсатиш йўналишлари ва натижалари, электрон рецептлар, касалхонага ётқизиш йўлланмалар ва кўчирмалар. Шунингдек, рақамли трансформация доирасида eHealth электрон соғлиқни сақлашнинг янги рақамли архитектурасига ўтиш бошланди.

«Соғлиқни сақлашни рақамлаштириш соҳасини ўзгартиришнинг асосий вазифаси вазирлик, унинг тасарруфидаги ташкилотлари ва тиббиёт ташкилотларининг ахборот тизимларини интеграциялашдан иборат. Бу рақамли соғлиқни сақлашнинг мақсадли архитектурасини яратиш, шахсий тиббий маълумотларнинг рухсатсиз ошкор этилиши ва тарқатилиши хавфининг олдини олиш, тиббий ташкилотлар ўртасида клиник маълумотлар алмашиш учун зарур», - деди Ф.Бекболатов.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сўнгги хабарлар