Пандемия пайтида чет элдан ишчи кучини жалб қилиш мумкинми

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон компаниялари учун пандемия пайтида чет элдан ишчи кучини жалб қилиш мумкинми, деди Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция хизмати қўмитаси раиси Сабиржан Сейтжанов, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Гап шундаки, чет элликлар учун Қозоғистон Республикасига кириш Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Идоралараро комиссиянинг қарори асосида амалга оширилади. Ўзларининг бизнес ҳамкорлари ёки баъзи бир меҳнат муҳожирларининг кириб келишини истаган юридик шахслар учун маҳаллий ижро этувчи органларга хат билан мурожаат қилишлари керак, шундан сўнг маҳаллий ижро этувчи орган кўриб чиқиб, қарор қабул қилади. Агар бу ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳа бўлса, улар Идоралараро комиссияга мурожаат қиладилар, у ҳафтада бир марта йиғилади «, - дея тушунтирди Сабиржан Сейитжанов Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда журналистларнинг саволларига жавобан.

Унинг таъкидлашича, агар ижобий қарор қабул қилинган бўлса, Чегара хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлигига чет элликларнинг санитария меъёрларига риоя этган ҳолда Қозоғистон Республикасига киришига кўмаклашиш мақсадида тегишли протокол хати берилади.

Аввалроқ Қозоғистонда 4,5 мингдан ортиқ одам ҳужжатсиз идентификация қилинганлиги (аксарияти Алмати (599), Қарағанди (541), Туркистон (426), Ақмола (326), Жамбил (350) вилоятларида аниқланганлиги, шулардан 3 408 киши аллақачон шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан таъминланганлиги таъкидланди. 1 278 кишига нисбатан фуқароликни тасдиқлаш жараёни якунланмоқда.


Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар