Озиқ-овқат, йўл хақи, форма ва тўлиқ ўқув қуроллари: Кам таъминланган оилалар фарзандларига яна нималар берилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Кам таъминланган оилалар фарзандларига кафолат берилган ижтимоий тўпламда қандай ёрдам турлари кўрсатилган? ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ойдинлик киритиб ўтди, деб хабар хабар беради Kazinform.

«Кафолат берилган ижтимоий тўплам 1 ёшдан 6 ёшгача ва 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга берилади. 1-6 ёшдаги болаларга озиқ-овқат ва маиший кимё товарлари қўшилади. Ўз навбатида озиқ-овқат тўплами: 1-3 ва 3-6 ёшгача болалар тоифаларига бўлинади. Тўплам манзилли ижтимоий кўмак имтиёзини бериш пайтида ҳар ойда бир марта берилади», - делинган хабарда.

1-3 ёшдаги болалар тўпламидан: ультра пастерланган сут 2,5%, 1,95 л, болалар печеньеси (5 ойдан катталарга), 180 гр, ёрма, 700 гр; болалар гипоаллерген бўтқалар ассортименти (5 ойдан катталарга), 320 гр; болалар пюреси гипоаллерген ассортименти, 1150 гр; жўхори ёрмаси, 400 гр; сули ёрмаси, 800 гр ўрин олган.

3-6 ёш: 2,5%, 1,95 л ультра пастерланган сут; макарон, 800 гр; сули ёрмаси, 800 гр; кунгабоқар ёғи, 0,8 л, классик гематоген, 240 гр; қуруқ сут, 250 гр; темир, С ва В витаминларига бой болалар печеньеси (5 ойдан катталарга), 360 гр; арпа ёрмаси, 1 кг; гречка, 1600 гр; лобия, 800 гр; қуритилган ёрма, 700 гр; табиий асал, 200 гр.

1-6 ёш оралиғидаги болаларнинг маиший кимё товарлари орасида балалар креми, крем-совун, кир совун, тиш пастаси, болалар шампуни, тиш чўткаси, кир ювиш кукуни мавжуд. Бу тўплам ҳар чоракда бериб борилади.

6-18 ёшлиларга таълим муассасасида кунига бир марта овқатланиш, мактаб формаси, барча ўқув қуроллари, жамоат транспортида йўл ҳаққининг 50%ини тўлаш каби имтиёзлар берилади.

Мактаб формаси ва ўқув қуроллари бир йилда бир марта, август ойида берилиши режалаштирилган.

Кам таъминланган оилалар фарзандларига кафолат берилган ижтимоий тўпламни бериш 2020 йил 1 январидан бошланади.

Сўнгги хабарлар