Озиқ-овқат маҳсулотларини арзонлаштириш мақсадида Қозоғистонда 1300 дан ортиқ товар учун божхона тўлови олиб ташланди

None
ASTANА. Кazinform – Россия ва Беларусга нисбатан қўлланилган чеклов чораларини ҳисобга олиб, евроосиёлик ҳамкасблар билан биргаликда инқирозга қарши чоралар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъати йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Россия ва Беларусга нисбатан қўлланилган чеклов чораларини инобатга олиб, евроосиёлик ҳамкасблар билан биргаликда инқирозга қарши чоралар рўйхати тасдиқланди. Бозорни зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан қоплаш ва нархлар ўсишини чеклаш мақсадида импорт қилинадиган 1300 дан ортиқ товарларга божхона тўловлари олиб ташланди. Шу билан бирга, Эрон билан эркин савдо ҳудуди ҳақидаги келишув 2025 йилгача узайтирилди. Бу Қозоғистон экспортини 9,3 фоизга, яъни 282,7 миллион долларгача ошириш имконини беради», — деди Серик Жуманғарин.

Унга кўра, Индонезия ва Бирлашган Араб Амирликлари билан эркин савдо ҳудуди тўғрисида битим тузиш режалаштирилган. Унинг сўзларига кўра, экспортнинг тахминий ўсиши 1 миллиард доллардан ошади. Бундан ташқари, бош вазир ўринбосари келгусида ҳамкор давлатлар билан транспорт-логистика йўналишларини ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилишини таъкидлади.

Бунгача вазир мамлакатнинг Ўзбекистон билан чегарасида «Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси маркази ташкил этилаётганини маълум қилганди.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар