Озиқ-овқат инқирозига қарши кураш: Қозоғистон жаҳон мамлакатларига ғаллани ишончли етказиб бера олади

Фото:
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон дунёдаги озиқ-овқат тақчиллигига қарши курашиш учун қишлоқ хўжалиги салоҳиятини сафарбар қилишга тайёр. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 77-сессиясининг умумий муҳокамаларида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Дунёда ғалла етиштириш бўйича еттинчи ўринни эгаллаган менинг мамлакатим Марказий Осиёдаги энг йирик ғалла захирасига эга давлатдир. Биз глобал озиқ-овқат танқислигига қарши курашиш учун ушбу қишлоқ хўжалиги салоҳиятидан фойдаланишга содиқмиз. Қозоғистон келажакда ғалла ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини ишончли етказиб берувчи бўлиб қолаверади»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Шу муносабат билан Давлат раҳбари қашшоқ мамлакатларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратишини айтди.

«Шунингдек, биз Қозоғистонда жойлашган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти, шунингдек, БМТ агентликлари билан ҳамкорликни кучайтириш ниятидамиз. Шу нуқтаи назардан озиқ-овқат ва ўғитларни барча санксия ва чекловлардан озод қилиш жуда муҳим»

, — деди Президент.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар