+7 (701) 759 90 19
USD 426.32 EUR 496.24
RUB 6.04 CNY 66.74
Янгиликлар

Озиқ -овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти Бош Ассамблеясининг тўртинчи сессияси бўлиб ўтади

6 Сентябрь 15:30
Баҳам кўринг:
Озиқ -овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти Бош Ассамблеясининг тўртинчи сессияси бўлиб ўтади

NUR-SULTAN. Kazinform – Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом Ташкилоти Бош Ассамблеясининг тўртинчи сессияси шу йилнинг 8-9 сентябр кунлари Нур-Султанда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар
Нур-Султанда  Astana Mining&Metallurgy кон -металлургия ХI Конгресси бўлиб ўтмоқда

Тадбир «Пандемиядан кейинги дунёда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг озиқ-овқат тизимлари» мавзусида онлайн форматида ўтказилади.

Тадбир доирасида вазирлар сессияси делегатларига Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаевнинг кириш нутқи ўқилиб, Бош Ассамблея доирасида ташкилотга раислик этиш ҳуқуқи Туркия Республикасидан Қозоғистон Республикасига бир йил муддатга берилиши режалаштирилган.

Учрашувда Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котибининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари A. Сенгендо, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Е. Қарашукеев, Туркия Республикаси Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Б. Пакдемирли, Озиқ -овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти ижроия кенгаши раиси А. Aлховэйш, Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти Бош директори Е. Байдаулет, шунингдек вазирлар, вазир ўринбосарлари, ИҲТ институтлари ва бошқа халқаро ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг озиқ -овқат хавфсизлиги учун масъул бўлган бошқа делегатлари иштирок этадилар.

Кун тартибига Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилотига янги давлатларнинг қўшилиши, 2020 йил молиявий ҳисоботини тасдиқлаш, илгари қабул қилинган стратегик дастурлар ва Бош Aссамблеянинг 2 - 3 -резолюцияларини бажариш, шунингдек, институционал ва маъмурий масалалар киради. Ташкилотнинг 2031 йилгача бўлган 10 йиллик стратегияси ҳам тақдим этилади ва муҳокама қилинади.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив