Озиқ-овқат, дори-дармон, автомобил ишлаб чиқариш ҳажми ортди – ҚР Иқтисодиёт вазирлиги

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Жорий йилнинг январ-июл ойларида Қозоғистонда ишлаб чиқариш ҳажми 4,9 фоизга ошди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Ишлаб чиқариш саноати бўйича 17 та ҳудудда ўсиш қайд этилди. Энг юқори кўрсаткич Шарқий Қозоғистон, Абай ва Қостанай вилоятларида, шунингдек, Алмати ва Чимкент шаҳарларида қайд этилган. Бу ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотлари, нефт маҳсулотлари, қурилиш материаллари, дори-дармонлар, рангли металлар, тракторлар, юк ва енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ортди», — деди Миллий иқтисодиёт вазири.

Аксинча, пасайиш Жетису, Павлодар ва Туркистон вилоятларида кузатилмоқда. Асосан ун, алкоголсиз ичимликлар, товар бетон, уран, металл конструкциялар, аккумуляторлар, бензин, дизел ёқилғиси, феррохром, қайта ишланмаган алюминий ишлаб чиқариш ҳажми камайган.

Саноат секторида машинасозлик 7,7 фоизга, шу жумладан автомобилсозлик 19,6 фоизга, компьютер, электрон ва оптик асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш 13,8 фоизга, озиқ-овқат маҳсулотлари 2,8 фоизга, ичимликлар 9,1 фоизга, пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш 5,3 фоизга, тайёр металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш - 3,0%, кимё саноати товарлари - 10,6%, кийим-кечак - 5,5%, тоғ-кон саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 1 фоизга ошди.

Сўнгги хабарлар