Озарбайжоннинг икки шаҳрига ракета зарбаси берилди

None
None
BAKU. Kazinform – 16 октябрдан 17 октябрга ўтар кечаси, тахминан соат 01.00да Озарбайжоннинг Ганжа ва Мингачевир шаҳарларига ракета зарбаси берилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Зарбалар туфайли Ганжада 12 киши ҳалок бўлди ва 40 дан ортиқ киши жароҳат олди. Ўнлаб уйлар вайрон қилинган. Ҳужум СКАД (Р-17) баллистик ракеталари орқали амалга оширилгани тахмин қилинмоқда.

ОР Президентининг ёрдамчиси - Президент маъмурияти ташқи сиёсат бўлими мудири Х.Гаджиевнинг сўзларига кўра, ракеталар Ганжага Арманистондан юборилган.

Арманистон қуролли кучлари ҳужумга алоқадорлигини рад этди. Арманистон Мудофаа вазирлигининг матбуот котиби Ш.Степанян Арманистон ҳудудидан ёки Арманистон қуролли кучлари томонидан Озарбайжонга ҳеч қандай ўқ отилмагани ҳақида ёзган.

Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғ можароси 27 сентябр куни авж олди. Катта миқёсдаги ҳарбий тўқнашув бўлиб ўтмоқда. Озарбайжон ва Арманистонда уруш ҳолати эълон қилинди.

Сўнгги хабарлар