Озарбайжонда «Ўзбек модели» асосида пилла етиштирилмоқда

None
Фото: UzA
TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон Республикасидаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси кўмагида Озарбайжонда бир неча йиллардан буён пиллачилик соҳаси ривожланиб боряпти, – дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Дастлабки, барпо этилган Пиллани етиштириш ва ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти муваффақиятли иш олиб бораётган бўлиб, 2023 йилда ҳам бир нечта янги қўшма лойиҳалар ҳам амалга оширилди.

Бугунги кунда Озарбайжон Республикасининг 7 туманида Ўзбекистон тажрибаси асосида 560 қути ипак қурти боқиляпти.

Ҳозирда парваришланаётган ипак қуртлари 4 ва 5 ёшда. Пилла парваришида Ўзбекистон пилла навларини Озарбайжонда кўпайтириш, элита уруғлари экспортини амалга ошириш, саноат уруғларини ҳамкор давлат пиллачилик тармоғи учун уруғчилик корхоналаридан етказиб бериш каби жараёнлар амалга ошириб келиняпти.

Хусусан, Озарбайжонда «AZ SILK» МЧЖ ипакчилик қластери ташкил этилиб, корхона пилла маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиш ва тут озуқа базасини ривожлантириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириб келяпти.

Ҳозирда мамлакатдан борган мутахассислар пилла ҳосилини сифатли ва исроф қилмасдан териб олиш тараддудида. 22 май куни пилла қабул қилиш ишлари бошланади. 1 августда Озарбайжонда иккинчи пиллани қайта ишлаш корхонаси иш бошлайди.


Сўнгги хабарлар