Озарбайжонда туркий тилли давлатлар туризм вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади

None
None
BAKU. Kazinform - Йиғилишда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг қўшма лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади, дея хабар беради Kazinform мухбири ташкилот котибияти матбуот хизматига таяниб.

24 май куни Озарбайжоннинг Шамахи шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо мамлакатлар туризм вазирларининг VII йиғилиши бўлиб ўтади.

Давлат туризм агентлиги раҳбари Фуад Нагиев раислигида ва ТДТ Бош котиби Бағдат Амреев модераторлигида ўтадиган йиғилишда ТДТга аъзо ва кузатувчи давлатлар вазирлари, туризм бўйича экспертлар, Озарбайжондаги дипломатик корпус вакиллари ҳамда бошқа расмий шахслар иштирок этади.

ТДТга аъзо давлатлар ва кузатувчи давлатлар ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш, Ипак йўлининг сайёҳлик салоҳиятини аниқлаш, билим ва тажриба алмашиш, «Замонавий Ипак йўли бўйлаб қўшма саёҳат» ва «Турк дунёсининг туристик пойтахти» , қишки туризм соҳаларидаги ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш ва ҳ.к. масалалар кўриб чиқилади.

Томонлар, шунингдек, «Турк дунёси туристик пойтахти тўғрисидаги Низом» ва «Туркий давлатларнинг туристик йўл харитаси»ни тасдиқлайди.

Аввалроқ ўтган йилнинг июн ойида Ўзбекистонда Туркий кенгаш туризм вазирларининг VI йиғилиши бўлиб ўтган ва унда Қўқон шаҳри биринчи туристик пойтахт деб эълон қилинган эди. Йиғилишда Туркий кенгаш ҳузурида маданий мерос объектларини сақлаш жамғармасини ташкил этиш таклифи ҳам билдирилди ва жамғарма маблағларини онлайн платформа яратиш ва маданий мерос объектларини рақамлаштиришга йўналтириш таклиф этилди. .

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов

Сўнгги хабарлар