Озарбайжонда тўрт ҳафта ичида коронавирус юқтирганларнинг 40 фоизида «омикрон» аниқланган

None
None
BAKU. Кazinform - Дунёнинг кўплаб мамлакатларида коноравируснинг «омикрон» штамми тарқалмоқда. Озарбайжонда ушбу штамм билан касалланганлар сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда Озарбайжон Соғлиқни сақлаш вазири Теймур Мусаев Оператив штабнинг брифингида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирнинг сўзларига кўра, «омикрон»нинг тарқалиш тезлиги бошқа штаммларга қараганда анча юқори, шу боис инфекциялар сони ҳам тез ўсиб бормоқда. Ҳар бир фуқаро ниқоб ва ижтимоий масофага риоя қилиши шарт.

«Ҳар бир инсон ниқоб тақиши, ижтимоий масофа ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши керак. Карантин режимини кучайтиришга асос йўқ, вазият назорат остида. Тиббий жиҳозлар, дори-дармонлар, ўрин-жойлар етарли. Бу масалада ҳеч қандай муаммо йўқ. Бизнинг кейинги режаларимиз вазият қандай ўзгаришига боғлиқ, - деди Теймур Мусаев.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, бошқа мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, «омикрон» штамми аниқлангандан сўнг у мамлакатда коронавирус билан касалланганларнинг 40 фоизини қамраб олиши мумкинлигини тахмин қилиш мумкин. Сўнгги пайтларда Озарбайжонда коронавирус билан касалланганлар сони ортиб бормоқда. Ўтган сутка давомида 1151 киши вирусга чалинган, 9 киши вафот этган. Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, инфекциялар сонининг кўпайиши карантин режимини кучайтириши мумкин.

Муаллиф Серикбол Қошмағағанбетов


Сўнгги хабарлар