Озарбайжонда сайловлар бўлиб ўтмоқда

None
None
BAKU. Kazinform – Бугун, 9 февраль куни Озарбайжонда навбатдан ташқари парламент сайлови бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Милли Меджлисда 125 ўрин учун рўйхатга олинган 1314 номзод омадини синаб кўради. Битта мандат учун 10-11 номзод кураш олиб бормоқда. Номзодларнинг 21%ини аёллар ташкил қилади. 5573 сайлов участкасининг 1000тасида видеоназорат камералари ўрнатилган.

58 та давлат ва 59 та ташкилотдан 883 нафар халқаро назоратчилар сайловларни кузатиб бормоқда. Маҳаллий назоратчилар сони – 77 мингдан ошади. Овоз беришга 5 387 600 та сайлов бюллетени тайёрланган.

Эслатиб ўтамиз, 28 ноябрь куни бошқарувчи «Янги Озарбайжон» партиясидан сайланган депутатлар Милли Меджлисга Парламентни тарқатиб, навбатдан ташқари Парламент сайловини ўтказиш таклифи билан чиққанди.

5 декабрь куни Озарбайжон Президенти Илхом Алиевнинг «Озарбайжон Республикаси V чақириқ Милли Меджлисини тарқатиш ва Озарбайжон Республикасининг Милли Меджлисига навбатдан ташқари сайлов ўтказиш тўғрисида»ги фармойиши имзоланди.


Сўнгги хабарлар