Озарбайжонда минага тушган қишлоқ аҳолиси оёғидан айрилди

Фото: None
BAKU. Кazinform - Озарбайжоннинг Геранбой туманида яшовчи киши Тапгарагоюнлу қишлоғи яқинида пиёдаларга қарши минани босиб кетиши оқибатида жабрланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Геранбой тумани прокуратураси туманда яшовчи киши минага тушгани ҳақида хабар берди. Агентлик маълумотларига кўра, 1996 йилда туғилган Мамедов Вугар Магсудўғли қишлоқ хўжалиги билан шуғулланаётган вақтида минага тушиб қолган.

Воқеа Озарбайжоннинг Геранбой туманидаги Тапгарагоюнлу қишлоғида содир бўлган. У касалхонага ётқизилган, оёғи кесилган.

Прокуратура ходимлари томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, суд-тиббий экспертиза тайинланган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1972 йил 20-ноябрда туғилган Шаҳин Гараев шу ҳудудда қишлоқ хўжалигида ишлаб юрган вақтида минага тушиб жароҳатланган эди.

17 январ куни Озарбайжон миналарга қарши агентлиги (АNАМА) фуқароларни мина хавфи ҳақида хабардор қилди.

Агентлик қоидаларга амал қилиш ва аҳолини миналар яширилган жойларга бормасликка чақирган.

Тасвирий сурат: newsw.day.аz.

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов

Сўнгги хабарлар