Озарбайжонда махсус карантин режими келгуси йилнинг 1 мартига қадар узайтирилди

Фото: None
BAKU. Kazinform - Озарбайжонда махсус карантин режими 2022 йил 1 мартгача узайтирилди, дея хабар беради Kazinform Trend агентлигига ҳавола билан.

Бу ҳақда мамлакат бош вазири Али Асадов имзолаган Вазирлар Маҳкамасининг қарорида айтилади.

«Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Озарбайжон ҳудудидаги махсус карантин режими 2022 йил 1 март соат 06:00га қадар узайтирилади», - дейилади қарорда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжонда махсус карантин режими 2022 йил 1 январгача узайтирилган эди.


Сўнгги хабарлар