Валюталар курси:
    usd/kzt 472.68 eur/kzt 466.91

    rub/kzt 8.01 cny/kzt 66.45
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон: +2+4℃

Озарбайжонда кучли жазираманинг пасайиш даври ҳақида метеорология хизмати хабар берди

15 Август 21:43

BAKU. Кazinform - Мамлакатда кучли жазирама 20 августгача давом этади. Бу ҳақда Озарбайжон Миллий гидрометеорология хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Метеорология хизмати прогнозларига кўра, ҳавонинг максимал ҳарорати пойтахт ва Абшерон ярим оролида 35-39 (айрим жойларда 40), вилоятларда 35-40, Марказий Аранда жойларда 41-42 ва Нахчивон Мухтор Республикаси, тоғларда 27-32 даража иссиқ бўлади.

Қайд этилишича, 14 август куни Озарбайжонда ҳаво ҳарорати иқлим меъёридан 3,8 даражага ошган – Боку ва Абшерон ярим оролида ҳавонинг максимал ҳарорати 38,5 даражага етган, мамлакатнинг пасттекисликларида 40,3 даража иссиқ бўлган.

Кўп йиллик кузатувларга кўра, 2017 йилнинг 9 августида Боку ва Абшерон ярим оролида максимал ҳаво ҳарорати 42,6 даражани ташкил қилган.

Мамлакатда кузатилаётган илиқ об-ҳаво 20 августгача давом этиши, мўътадил жануби-шарқий шамол эсаётгани кутилмоқда.

Метеорология хизмати маълумотларига кўра, республиканинг тоғолди ҳудудларида ўртача йиллик ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 14 даража атрофида, тоғли ҳудудларда эса 0 даражагача ўзгариб туради. Июлнинг ўртача ҳарорати тоғолди ҳудудларида 25—27°, тоғли ҳудудларда 5° гача пасаяди, январники эса мос равишда 3—6° ва —3—5°. Мутлақ максимал 43 ° C га етади, мутлақ минимал 30 ° С га етади.

Фото: меteo.аz

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар