Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 3 °С
Алматы: 8 °С

Озарбайжонда 100 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддалар мусодара қилинди

13 Октябрь 08:59

BAKU. Kazinform - Озарбайжон Давлат чегара хизмати «Гектепе» ва Соҳил қўриқчилари Эрондан Озарбайжонга жўнатилган 102 килограмм гиёҳванд моддалар, психотроп ва кучли таъсир кўрсатувчи дори воситаларини мусодара қилди, дея хабар беради Kazinform Trend сайтига таяниб.

Озарбайжон Давлат чегара хизмати хабарига кўра, 11 октябр куни Билясувар тумани қишлоғига борадиган йўлда давлат чегараси яқинида 19 килограмм гиёҳванд моддалар, психотроп ва кучли таъсир кўрсатувчи дори воситалари топилган ва мусодара қилинган.

Бундан ташқари, ўша куни тахминан 20:40 да чегарачилар чегара пунктида Эрондан Озарбайжон давлат чегарасини кесиб ўтган учта номаълум шахсни аниқладилар. Чегарачилар спорт сумкали одамни ушлаб қолишди, лекин қолган икки гумонланувчи ўз нарсаларини ташлаб, орқага қайтиб яширинишди.

Ҳибсга олинган шахс Эрон фуқароси Шамхугаддам Жафар Ҳасан (1988 йил туғилган). Тинтув чоғида чегарачилар унинг сумкаси ва тугунчакларидан 35 килограмм гиёҳванд модда, психотроп ва кучли таъсир кўрсатувчи дори воситаларини топишди.

Шунингдек, 12 октябр куни Озарбайжон Чегара хизмати патрул кемаси денгиздан шубҳали пакетни пайқади. Тинтув давомида 47 килограмм гиёҳванд моддалар, психотроп ва кучли таъсир кўрсатувчи дори воситалари топилди.

Маълум қилинишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу 2021 йил бошидан буён биринчи ҳолат эмас. 20 сентябр куни Озарбайжоннинг Билясувар божхона постида Эрондан Латвияга «кимёвий ва қуруқ қўшимчалар» олиб кетаётган юк машинаси текширилди. Хизмат ити юк машинаси тиркамасига қарата ҳура бошлади, бу эса батафсил текширишга олиб келди. Натижада 10 литр ҳажмдаги 105 та металл қутиларда суюқ ҳолатда героин борлиги аниқланди. Олинган героиннинг оғирлиги 527,6 килограммни ташкил этди.

Бундан ташқари, 14 июн куни Озарбайжон Давлат чегара хизмати Эрон билан чегарада 154,5 килограмм гиёҳванд моддалар мусодара қилинганини хабар қилди.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар