Озарбайжон Президентининг Қозоғистонга расмий ташрифи доирасида 6 та ҳужжат имзоланди

None
ASTANА. Каzinform – Озарбайжон Президентининг Астанага расмий ташрифи доирасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди, деб хабар беради Каzinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

1. Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги ва Озарбайжон Республикаси Ёшлар ва спорт вазирлиги ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми;

2. Қозоғистон Республикасининг «Ватандошлар жамғармаси» нотижорат акциядорлик жамияти ва Озарбайжон Республикаси Диаспора билан ишлаш давлат қўмитаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

3. Қозоғистон Республикаси Миллий фанлар академияси ва Озарбайжон Миллий Фанлар академияси ўртасида илмий ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;

4. «Қозоғистон Республикаси Президентининг Телерадиокомплекси» нотижорат акциядорлик жамияти ва Озарбайжон Давлат ахборот агентлиги ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро англашув тўғрисидаги меморандум;

5. «Қозоғистон ташқи савдо палатаси» масъулияти чекланган жамияти ва Озарбайжон Республикаси Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш агентлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

6. Амалий этносиёсий тадқиқотлар институти ва Боку халқаро мультимаданият маркази ўртасида илмий ва маданий ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Озарбайжон Президентлари кичик таркибда музокара ўтказди.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев расмий ташриф билан келган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни Ақордада кутиб олди.


Сўнгги хабарлар