Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Қозоғистонга расмий ташриф билан келади

Фото:
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 2023 йил 10 апрелда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади.

Бу ҳақда Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб хабар беради.

Астанада икки давлат раҳбарларининг кичик ва кенгайтирилган таркибдаги учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.

Музокаралар чоғида Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантиришнинг асосий масалалари муҳокама қилинади.

Фото: president.az


Сўнгги хабарлар