Озарбайжон Марказий Осиё давлатлари билан кема қатновини интеграциялаш ниятида

Фото: None
BAKU. Тrend - Kazinform - Боку портлари ва Марказий Осиё портлари PCS (Ports Infrastructere Мanagament) дастури бўйича ҳамкорлик доирасида ўз ахборот тизимларини ягона платформага интеграция қилмоқда. Бу ҳақда Port Of Baku Стратегик режалаштириш ва ривожлантириш департаменти бошлиғи Худаяр Гасанли маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Trend агентлигига таяниб.

«Марказий Осиё мамлакатлари билан бир қаторда биз ахборот тизимларимизни Ғарб портлари билан ҳам интеграциялашни режалаштирмоқдамиз. Бугунги кунга қадар интеграция жараёни қисман амалга оширилди. Юк автомобиллари чегарадан ўтганда божхона расмийлаштируви соддалаштирилган шаклда амалга оширилади. Темир йўлларда ҳам шундай ишлар олиб борилмоқда, тажриба лойиҳалари аллақачон бошланган. Шунингдек, шарқий портлар билан интеграция қилиш режалари бор», - деди Х. Гасанли.

Департамент бошлиғи бу каби ишлар Туркманистон томони томонидан ҳам олиб борилаётганини таъкидлади. «Баъзи қийинчиликларга қарамай, биз келажакда энг яхши натижаларга эришиш учун бор кучимизни сарфлаяпмиз. Жаҳон амалиётида порт ахборот тизимлари бошқа порт тизимлари билан интеграциялашган шунга ўхшаш ҳолатлар жуда кам учрайди», - деди у.

Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши чегара постида ўтиш вақтини қисқартиради.

«Биз транспорт воситасининг тури, юки, борадиган жойи ва бошқа маълумотларни олдиндан билиб оламиз», - деди у.

Сўнгги хабарлар