Озарбайжон қозоғистонликларга 10 та таълим гранти ажратди

None
ASTANA. Kazinform – Озарбайжон олий таълим муассасалари ҳукуматлараро грантлар доирасида қозоғистонлик талабаларга бакалавриат ва магистратура дастурлари учун 10 та таълим грантини таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистонликларга Озарбайжоннинг 25 та етакчи олий ўқув юртлари таклиф этилади. Таълим озарбайжон, рус ва инглиз тилларида олиб борилади. Тилни етарли даражада билмайдиган номзодлар бепул тил ўрганишлари мумкин. Ҳар йили Қозоғистон фуқароларига ҳукуматлараро грантлар доирасида бакалавриат, магистратура ва докторантура йўналишлари бўйича Европа ва Осиёнинг 10 та давлатида бепул ўқиш учун 500 га яқин грант ажратилади. Қатор мамлакатларда тилни билмаган абитуриентларга бепул тил ўқитиш имконияти яратиляпти», – деди ҚР «Халқаро дастурлар маркази» АЖ бошқаруви раиси Олжас Сакенов.

Мазкур марказ маълумотларига кўра, Озарбайжон олий таълим муассасаларида бепул ўқиш учун танловга ҳужжатларни қабул қилиш 2023 йил 9 июнга қадар давом этади. Ҳужжатлар eGov портали орқали, шунингдек қоғоз кўринишида Халқаро дастурлар маркази офисида қабул қилинади.

Грант тил курслари, академик таълим, ётоқхонада яшаш ва тиббий суғурта харажатларини қоплайди. Бундан ташқари, талабаларга ойлик стипендиялар тўланади.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар