Озарбайжон қозоғистонлик ўқитувчилар тажрибасини ўзлаштирмоқчи

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Озарбайжон қозоғистонлик ўқитувчилар тажрибасини ўзлаштиришни режалаштирмоқда. Бунинг учун озарбайжонлик ўқитувчилар келгусида Қозоғистонга юборилиб, қозоқ болаларини ўқитиш методикасини ўрганиши, шунингдек, мактаблар фаолияти билан танишиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Озарбайжон Таълим вазири Эмин Амруллаев ҚР Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов билан учрашув чоғида маълум қилди, дея хабар беради Каzinform Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

У қозоқ мактаблари фаолияти катта таассурот қолдирганини таъкидлади. Эмин Амруллаев Қозоғистон коллежларининг сифатли ишлашига ҳам эътибор қаратди. У коллеж талабаларининг халқаро WоrldSkills танловидаги натижаларини алоҳида таъкидлади. Таълим вазирлиги раҳбари Қозоғистон Таълим-маориф вазирлигининг Қозоғистонда ҳам, мамлакат ташқарисида ҳам олимпиада ҳаракатини ривожлантириш бўйича олиб бораётган ишларини таъкидлади.

«Қозоғистон томонидан ўтказилган мактаб ўқувчилари олимпиадасини ўтказиб юбормаганимиздан жуда фахрланамиз. Албатта, кўрганларимиз биз учун жуда қизиқ. Сиз WоrldSkills ҳаракатини (коллеж талабалари ўртасидаги жаҳон чемпионати) жуда юқори даражада ривожлантирдингиз. Қозоғистон тажрибасини ўрганиш учун бизга вақт керак бўлади. Ўйлаймизки, баъзи жамоалар фарзандларимиз билан биргаликда, масалан, физика, информатика ва математика фанлари бўйича олимпиадаларга тайёргарлик кўришлари мумкин.

Биз мамлакатимизда SТЕАМ фестивалини ўтказишни ва Қозоғистон мактабларини иштирок этишга таклиф қилишни режалаштирмоқдамиз. Ўйлайманки, баъзи мактабларда биргаликда ишлаш биз учун қизиқарли бўлади. Октябр ойида ўқитувчиларимиз келиб, ҳамкасбларининг тажрибасини ўрганиши учун материаллар жўнатишимиз мумкин», — деди Озарбайжон Таълим вазири Эмин Амруллаев.

Шунингдек, у Қозоғистон ва Озарбайжон учун минтақавий таълим платформасини яратиш ғояси ҳақида гапирди. Ҳозирда Озарбайжон, Туркия, Грузия ва Беларусь аллақачон шу йўлда ҳамкорлик қилмоқда.

Ўз навбатида, Қозоғистон Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов Қозоғистон ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини таъкидлади. У мамлакат қозоғистонлик болаларнинг SТЕАМ фестивалида иштирок этишини таъминлашини, шунингдек, озарбайжонлик ўқитувчилар учун таништириш ишларини олиб боришини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар