Озарбайжон Эрондаги элчихонаси фаолиятини бутунлай тўхтатди

None
BAKU. Кazinform – Эроннинг Озарбайжондаги дипломатик фаолияти бутунлай тўхтатилди. Бу ҳақда журналистларга Озарбайжон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Халаф Халафов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Trend.azга таяниб.

«Элчихонада дипломатик хизматнинг маъмурий биноси ва мулкини қўриқлаш учун бор-йўғи 5 киши қолади, бироқ улар дипломатик вазифаларни бажармайди», - дея қўшимча қилди вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 27 январ куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 8:30 атрофида Озарбайжоннинг Эрон Ислом Республикасидаги элчихонасида теракт содир этилган эди.

Ҳужумчи қўриқлаш постига автоматдан ўқ узган, хавфсизлик хизмати раҳбари ҳалок бўлган, элчихонанинг икки қўриқчиси яраланган. Ҳозирда террорчилик ҳаракати тергов қилинмоқда.

Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги Эронда ҳалок бўлган Ўрхон Аскеровнинг жасадини Озарбайжонга олиб келиш учун зарур чоралар кўрди. Бунинг учун Озарбайжон самолёт ажратди.

Кеча соат 22:00 атрофида Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасидан эвакуация қилинган ходимларни олиб кетаётган самолёт Бокуга қўнди. Шунингдек, элчихонага уюштирилган ҳужум натижасида ҳалок бўлган Ўрхон Аскеровнинг жасади Бокуга етказилди.

Фото: Trend News Agency


Сўнгги хабарлар