Озарбайжон Бош вазири Алихан Смаилов ўз мамлакатига таклиф қилинди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Озарбайжон Бош вазири Али Идаят ўғли Асадов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kzга таяниб.

Озарбайжон Республикаси Бош вазири А.Асадов Алихан Смаиловни Қозоғистон Республикаси Бош вазири лавозимига тайинлангани билан табриклади. А.Асадов бузғунчи кучларнинг тажовузи натижасида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди, шунингдек, мамлакатимиз учун оғир паллада Қозоғистон халқини қўллаб-қувватлади.

«Озарбайжон Қозоғистоннинг ишончли стратегик ҳамкоридир. Мамлакатларимиз кенг кўламли икки томонлама муносабатларда самарали сиёсий мулоқот ва самарали ҳамкорликни йўлга қўйган. Биз ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш ниятидамиз», — деди А.Смаилов.

А.Асадов Қозоғистон Бош вазирига қулай вақтда Озарбайжонга ташриф буюриш келишни таклиф қилди.

Сўнгги хабарлар