Ой максимал даражада Ерга яқинлашмоқда
14 Июнь 09:55

Ой максимал даражада Ерга яқинлашмоқда

NUR-SULTAN. Кazinform – 14 июн куни навбатдаги тўлин ой чиқади, бироқ у ўзига хос бўлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ой Нур-Султан вақти билан соат 17:52 да тўлин ой нуқтасидан ўтади ва ундан тахминан 11,5 соат ўтгач, Ой ўз орбитасининг Ерга энг яқин нуқтаси бўлган тахминан 357 429 км масофада перигейдан ўтади, деб хабар беради astronomy сайти.

Ойнинг кўринадиган диаметри ўртача қийматга нисбатан тахминан 8% га, ёрқинлиги тахминан 13% га ошади. Энг катта Ой эса «ой иллюзияси» туфайли уфқ яқинида (кечқурун ва эрталаб) пайдо бўлади.

Мунажжимлар яқинлашиб келаётган «супер ой» ҳақида тавсиялар беришади, уларнинг асосийси, бу - одамлар учун кечирим ва миннатдорчилик билдириш учун энг қулай вақт.

Муаллиф: Сара Қабиқизи


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив