Овулларнинг интернет билан тўлиқ таъминланиш муддати маълум қилинди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги департамент директори Гулнар Бўкеева яқин йилларда овулларни интернет билан тўлиқ таъминлаш имкониятлари ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Юртимизда кенг полосали интернет билан таъминлаш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ҳозирда барча йирик шаҳарларда, вилоят марказларида, туман марказларида ва 3 324 та овулда (аҳолиси 250 нафар одамдан кам бўлмаган) тезкор интернет мавжуд. Бу 16 миллионга яқин одамни кенг полосали интернет билан таъминлаш имконияти мавжуд демакдир. Овулларда интернет билан ҳануз муаммолар борлиги маълум. Ушбу муаммони бартараф қилиш учун иккита йирик лойиҳа амалга оширилмоқда», - деди Г.Бўкеева.

Биринчиси – оптик тола алоқа технологияси лойиҳаси. У давлат-хусусий ҳамкорлиги бўйича амалга оширилмоқда. Унга кўра, уч йил ичида 20 минг км оптик толали кабеллар тортилади.

2019 йилда интернетга 494 та овулда жойлашган 1 470 та давлат органи ва бюджет ташкилотлари уланди. 2020 йилда яна 769 та овул улар қаторидан жой олади.

Иккинчи лойиҳа бўйича овулларда тўртинчи авлод алоқа тармоқлари қурилиши кўзда тутилган. У 2020-2022 йиллар оралиғида амалга оширилади. Унинг доирасида аввал 880 та овул ёки 560 одам тезкор интернет билан таъминланади. 2021-2022 йилларда эса 600 минг аҳоли истиқомат қиладиган 885 овулга кенг полосали интернет етиб боради.

«2022 йил охиригача янгидан 5 минг овул интернет билан таъминланади. Натижада республика аҳолисининг 18 млн ёки 97 фоизи интернетга кириш имконига эга бўлади», - деди департамент раҳбари.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар