«Овул - мамлакат бешиги»: 1 миллион қишлоқ аҳолиси даромадларини оширади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - «Овул - мамлакат бешиги» лойиҳасини молиялаштириш 800 млрд тенгегача оширилди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Aсқар Мамин Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Кейинги 4 йил мобайнида «Овл - мамлакат бешиги « лойиҳасини молиялаштириш миқдори 800 млрд тенгега етказилади. Умуман олганда, миллий лойиҳаларни ҳисобга олган ҳолда, қишлоқларни модернизация қилиш учун 1,3 трлн режалаштирилмоқда», - деди Асқар Мамин.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, 2025 йилга келиб қишлоқларни сув таъминоти хизматлари билан 100 фоиз қамраб олишга эришилади. Қишлоқда 10 минг км йўллар яхшиланади. 12 минг км коммунал тармоқлар, 1,1 минг соғлиқни сақлаш, 1,7 минг спорт иншоотлари, 1,5 минг маданий объектлар қурилади ва таъмирланади. 5 минг қишлоқ мактаби модернизация қилинади.

«Меҳнат унумдорлиги 2,5 баробар ошади, 500 минг иш ўрни яратилади ва 1 миллион қишлоқ аҳолиси ўз даромадларини ошириш имконига эга бўлади. « Овул - мамлакат бешиги «лойиҳаси фаолияти қишлоқ аҳолисининг ҳаёт сифати ва фаровонлигини сезиларли даражада яхшилайди ва қишлоқлар тараққиётига янги туртки беради», - деди Бош вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар