Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгашини ривожлантиришнинг кейинги истиқболлари аниқланди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари - Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши котибияти ижрочи директори Қайрат Сарибайни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон ТИВ матбуот хизматига таяниб.

Суҳбат чоғида томонлар 2021 йил октябр ойида Нур-Султанда бўлиб ўтадиган Оссиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши Ташқи ишлар вазирларининг 6-йиғилишига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилдилар.

М. Тлеуберди Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгашини институционал ўзгартириш бўйича изчил ишларни давом эттириши зарурлигини қайд этди. У, шунингдек, яқинлашиб келаётган вазирлар учрашуви чоғида минтақа ва дунёдаги ўзгарувчан геосиёсий вазият шароитида айниқса долзарб бўлган ишончни мустаҳкамлаш чораларининг янги каталогини қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, К. Сарибай Қозоғистоннинг Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгашига раислиги концепциясининг амалга оширилиши ва Кенгашнинг 30 йиллиги доирасида 2022 йилга режалаштирилган тадбирлар ҳақида маълумот берди.


Қозоғистон раислиги ташаббусларини амалга ошириш ҳисобига Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгашининг жаҳон аренасида эътироф этиш даражаси ошгани қайд этилди.

Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши - Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича халқаро форум. Бугунги кунда 27 мамлакат Кенгаш аъзоси бўлиб, 8 мамлакат ва 5 халқаро ташкилот кузатувчи сифатида иштирок этмоқда. Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишоня чоралари кенгаши котибияти Нур-Султан шаҳрида жойлашган.


Сўнгги хабарлар