Осиё Олимпия кенгаши Беларусь ва Россияга Осиё ўйинларида иштирок этишни таклиф қилди

Фото:
ASTANA. Кazinform – Осиё олимпия кенгаши Россия ва Беларусга 23 сентабрдан 8 октябргача Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этишни таклиф қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида ёзилди, дея хабар беради Кazinform.

«Осиё Олимпия кенгаши спортнинг бирлаштирувчи кучига ишонади ва миллати ва паспортидан қатъи назар, барча спортчилар мусобақаларда қатнашиш имкониятига эга бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Ташкилот россиялик ва беларуслик спортчиларга Осиёда ўтказиладиган мусобақаларда, жумладан, Осиё ўйинларида иштирок этишни таклиф қилди. Шунингдек, Осиё Олимпия кенгаши Халқаро олимпия қўмитасининг Россия ва Беларусь спортчиларининг халқаро мусобақаларда иштирок этиши ҳақидаги қарорини кутмоқда», — дейилади ташкилот баёнотида.

Сўнгги хабарлар