Осиё физика олимпиадасида қозоғистонлик ўқувчилар энг яхши натижаларни кўрсатди

Фото: Фото: ҚР Таълим ва маориф вазирлиги
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик ўқувчилар физика бўйича 23-Осиё олимпиадасида битта олтин ва иккита бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим ва маориф вазирлигига таяниб.

Бронза - Алишер Еркебаев, Ақтўбе шаҳридаги физика-математика йўналишидаги Назарбаев интеллектуал мактабининг 12-синф ўқувчиси.

Олтин – Ерсултан Питебай, Алмати шаҳридаги Назарбаев интеллектуал мактабининг физика-математика йўналишидаги 12-синф ўқувчиси.

Бронза – Қизилўрда шаҳридан С.Шаухаманов номидаги 9-сонли иқтидорли болалар учун вилоят «Таълим-инновация» мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси Арман Бахитов.

Икки нафар ўқувчи фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Улар Павлодар шаҳридаги иқтидорли болалар учун мўлжалланган 8-сонли лицей-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Даир Нуртаев ва Алмати шаҳридаги 165-сонли ихтисослаштирилган лицейнинг 10-синф ўқувчиси Марғулан Нурсағатов.

Қайд этиш керакки, ёзда бу жамоани яна бир муҳим мусобақа кутяпти.

Улар 10-17 июль кунлари Японияда бўлиб ўтадиган Халқаро физика олимпиадасида иштирок этади.

Сўнгги хабарлар