Осиё чемпиони бўлган боксчи қизлар Қозоғистон халқига миннатдорчилик билдирди

Фото:
ASTANA. Kazinform - 22 ёшгача бўлган бокс бўйича Осиё чемпиони бўлган Жасмин Қизатова ва Гулсая Ержан ғалабалари ҳақида ўз фикрларини билдирди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Қитъа миқёсидаги мусобақа Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Унда 70 килограмм вазн тоифасидаги Жасмин Қизатова ва 81 килограмм вазн тоифасида Гулсая Ержан чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди.

Ж.Қизатова финалда ўзбекистонлик Азиза Зокирова устидан ғалаба қозонди. Г.Ержан эса таиландлик Пурннипа Чути устидан ғалаба қозонди.

«Ғалабамни Қозоғистонга бағишлайман. Бизни доимо қўллаб-қувватлайдиган Қозоғистон халқидан миннатдорман», — деди Жасмин Қизатова.

«Рақибларимнинг барчаси яхши тайёргарлик кўришган. Финалда таиландлик боксчи билан учрашдим, жанг жуда қийин кечди. Барча қозоғистонлик мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман», - деди Гулсая Ержан.

Қозоғистон эркаклар терма жамоаси финал учрашувларини бугун ўтказади. Унда жами 6 нафар боксчи Осиё чемпионлиги учун жанг олиб боради.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар