«Осиё болалари» ўйинларида Қозоғистон 4 та медальни қўлга киритди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон терма жамоаси Россиянинг Кемерово шаҳрида ўтказилган «Осиё болалари» қишки спорт ўйинларида тўртта медальни қўлга киритди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

ҚР Спортни ривожлантириш дирекциясининг матбуот хизмати хабарига кўра, қозоғистонликлар Илья Мизерных ва Илья Шильников чанғи билан сакраш бўйича дастлабки икки ўринни бўлишди.

Илья Мизерних 239,3 балл билан чемпион бўлган бўлса, Илья Шильников (227,3 балл) кумуш медальни қўлга киритди.

Ҳозирда Қозоғистон ҳисобида 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза бор.

photo

Бунгача қозоғистонлик шорт-трекчилар «Осиё болалари» ўйинларида иккита медальни қўлга киритган эди.

«Осиё болалари» ўйинлари давом этмоқда.

Фото: ҚР Спортни ривожлантириш дирекцияси

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар