Оромгоҳларда дам оладиган ўқувчилар сони ярим миллионга ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2,3 миллион қозоғистонлик мактаб ўқувчилари ёзги таътилни болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ўтказади. Бу ўтган йилга нисбатан ярим миллионга кўп. Бу ҳақда Kazinform ҚР Таълим ва фан вазирлигига таяниб хабар беради.

Бундан ташқари, жорий йилда соғломлаштириш оромгоҳлари ва болалар майдончалари сони сезиларли даражада кўпайди. Умуман олганда, Қозоғистонда 11 мингдан ортиқ (2021 й.- 9507 та) мактаб, шаҳар атрофи, чодир, спорт оромгоҳлари мавжуд.

«Аввало, ёзги соғломлаштириш таътиллари ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қамраб олади. Булар этим болалар, кам таъминланган, кўп болали ва тўлиқ бўлмаган оилалар фарзандлари, ногирон болалар ва бошқалар. Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тармоғи санаторийлар, туристик базалар, миллий боғлар, олий ўқув юртлари ёнида оромгоҳлар очиш ва фаолият кўрсатмаётган оромгоҳларни тиклаш ҳисобига кенгайтирилди. Шаҳар оромгоҳлари тармоғини ривожлантириш ишлари олиб борилмоқда. Бу йил Қизилўрда вилоятида 3 та, Ақмўола вилоятида 1 та оромгоҳ очилади. Болаларнинг ёзги таътиллари учун қулай ва хавфсиз шароитларни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Айни пайтда очилишга тайёрланаётган оромгоҳларда мусобақалар ўтказилиб, уларнинг санитария меъёрларига мувофиқлиги текширилмоқда», – дейди ҚР Таълим ва фан вазирлиги Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Есенғази Иманғалиев.

Жорий йилда болалар ва ота-оналарни имкон қадар хабардор қилиш мақсадида bala-demalys.kz сайти болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг интерактив харитасини, веб-сайти ва мобил иловасини (Android ва IOS платформаларида) ишга туширилди. Электрон харита ёрдамида ҳар ким реал вақт режимида оромгоҳ (дастур, нарх, жойлашув) ҳақида маълумот олиши мумкин.

Сўнгги хабарлар