Орол муаммосини ҳал қилиш учун қандай чоралар кўрилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев Орол денгизи муаммосини ҳал қилиш йўллари ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу жуда мураккаб муаммо. 2002 йилдан 2008 йилгача ушбу комплекс дастурнинг биринчи босқичи амалга оширилди. Биринчидан, лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш туфайли сув майдони 870 квадрат километрга ёки 40 фоизга кўпайган ва сувнинг минераллашуви даражаси пасайган. Натижада, Орол денгизининг шимолида аллақачон 20 турдаги балиқлар сузиб юрибди. Албатта, бу ишни давом эттириш керак. Биз икки йўналишда ишлаймиз», - деди Мағзум Мирзағалиев.

Вазир ўзи айтиб ўтган икки йўналишга батафсил тўхталди.

«Аввало, сув омборини қанча кенгайтириш мумкинлиги ҳақидаги савол чуқур ўрганилади. Биз бу ишни Жаҳон банки билан биргаликда бошладик. Экологик муаммони ҳал қилишнинг иккинчи йўналиши - Орол денгизининг қурғоқчил қисмига дарахт экиш. Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда саксовул 270 минг гектар майдонга экилган. Эҳтимол, бу шўрланиш ва қумланиш жараёнларига қарши кураш усулларидан биридир», - деди у.

Мағзум Мирзағалиев яқин беш йил ичида Президентнинг топшириғига биноан ўрмон фондига 2 миллиард дарахт экилишини эслатди.

«Ушбу иш доирасида Орол денгизининг қурғоқчил ҳудудида яна 160 минг гектар майдонга саксовул экилади», - деди у.


Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар