Орол денгизининг қуруқ тубига 2 йилда 5 миллион саксовул дарахти экилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Сўнгги икки йил давомида Орол денгизининг суви қуриган тубига саҳроланиш хавфининг олдини олиш учун 5 миллион саксовул дарахти экилган. Бу ҳақда Ўрмон хўжалиги ва ёввойи табиат қўмитаси расмий вакили Сакен Дилдахмет ўзининг Facebook саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2018-2020 йилларда Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги Ўрмон хўжалиги ва ёввойи табиат қўмитаси томонидан Ўрмон хизмати ва Жанубий Корея биохилма-хилликни сақлаш жамғармаси билан биргаликда Орол денгизининг қуриган тубидаги 13 300 га майдонга 5 миллион саксовул кўчатлари ўтқазилди. Бу иш «Қизилўрда вилоятидаги Орол денгизининг қуриган тубидаги фито-ўрмонларни тиклаш» лойиҳаси доирасида амалга оширилди. Кореянинг Ўрмон хизмати унга 1,7 миллион доллар сармоя киритди», - деб ёзди Сакен Дилдахмет.



Унинг сўзларига кўра, ҳудудда Орол денгизининг қуриб кетиши туфайли 6 миллион гектардан ортиқ майдон бўшаб қолган. Ҳар йили Орол денгизининг қуриган тубидан ҳавога 100 миллион тоннадан ортиқ туз, чанг ва қум чиқарилмоқда. Иқлим ўзгаришининг шубҳасиз белгилари мавжуд. Шунингдек, шамол натижасида ҳосил бўлган туз ва чанг атроф-муҳитга жиддий зарар етказиши мумкинлиги ҳам маълум.



«Шу муносабат билан, 1980 йилдан бери Қозоғистон ўрмончилари Орол денгизининг қуриган тубига саксовул экиб, қум ва туз бўронини олдини олишмоқда. Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонларни тиклаш экологик вазиятни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар қаторига киритилган. Қизилўрда вилояти ўрмон хўжалиги ҳар йили 10 минг гектардан ортиқ майдонда саксовул экади. Унинг 6500 гектар майдони Орол денгизининг қуриган тубида жойлашган. Лойиҳани илмий қўллаб-қувватлаш доирасида Корея университети тадқиқотчилари Орол денгизининг қуриган тубида сунъий плантацияларнинг тупроқ хусусиятларига таъсири тўғрисида ноёб тадқиқот ўтказдилар.



Битта саксовул тупи илдизлари 4 тоннагача қум ушлай олади. Орол денгизининг қуриган туби учун Қазали шаҳрида саксовул кўчатлари ўстирилади. Кўчат ўстириладиган участка майдони 32 гектарни ташкил этади. Йиллик ишлаб чиқариш кўлами 4 миллион саксовулдан ошади. Саксовул ўрмонларининг ўсадиган майдонларини сақлаб қолиш ва уларни йўқ қилинишининг олдини олиш мақсадида Ўрмон ва ёввойи табиат қўмитаси саксовул ўрмонларини 2023 йил 31 декабрьгача кесишни, шунингдек, саксовулни мамлакат бозорларида сотишни тақиқланди.



«Марказий Осиёдаги саксовулларнинг аксарияти Қозоғистонда жойлашган. Қозоқ ўрмон хўжалиги чўлга айланишига қарши курашнинг энг муваффақиятли усулларидан бирини қўлламоқда. Умуман 1980 йилдан 2000 йилгача Орол денгизининг қурғоқ қисмида 190 минг гектарга саксовул экилди, - деди Сакен Дилдахмет.







Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар