Орол денгизи яқинида сув тошқинида қолиш хавфи бор аҳоли пунктлари кўчирилди

None
None
QYZYLORDA. Kazinform - Орол денгизи атрофидаги сув тошқини остида қолиш хавфи бор аҳоли пунктлари аҳолиси кўчирилди, деб хабар беради Хабар24kz.

Ҳозирда Сирдарё бўйидаги чорва хўжаликлари моллари бошқа яйловларга кўчирилмоқда. Ақлақ тўғонига секундига 209 куб метр сув келиб қуйилмоқда. Бу ўтган йилги кўрсатгичдан 2 баравар кам, аммо дарёнинг денгизга қуйиладиган жойи муз қотиб қолган.

Мутаҳассислар тахминича, март ойининг ўрталарида катта миқдордаги сув Арал туманига етиб боради. Айни дамда дарё ёқасидаги қутқарувчилар 25 та техникаси билан фавқулодда вазиятга тайёр туришибди. Сабаби бу йил бошқа ҳудудлар сингари Аралда ҳам кўп қор ёққан.

«Арал шаҳридаги 216 та кўчанинг 28таси хавфли ҳудудда. У ерни қордан тозалаб чиққанмиз. Туманда 12 мингдан зиёд хонадон бўлса, ҳеч бирининг ҳовлисига сув киргани йўқ. Тўғонга керакли материалларнинг ҳаммаси бор, тайёр турибмиз. Қўшимчасига 10 тонна дизель, 5 тонна бензин тайёрлаб турибмиз», - деди Арал тумани ҳокими Мухтар Оразбаев.


Сўнгги хабарлар