Орол денгизи ҳудудига 3,6 млн туп саксовул дарахти экилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Оролбўйида кўкаламзорлаштириш мақсадида жорий йилнинг баҳорида 3 миллион 600 минг туп саксовул кўчати экилди. Бу ҳақда ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигининг ўрмон хўжалиги ва ҳайвонот дунёси қўмитаси раиси ўринбосари Ерлан Қутпанбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Орол денгизи тортилган ҳудудларга саксовул экилмоқда. Ўтган йили 100 минг гектар майдонга саксовул кўчатлари экилди. Жорий йилнинг баҳорида денгизнинг қурғоқчил ерларига 3 миллион 600 минг туп саксовул кўчати экилди. Бу ишлар кузда ҳам давом этади», - деди Ерлан Қутпанбаев Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги томонидан ташкил этилган пресс-турда.

Вазирлик маълумотларига кўра, жорий йилда Оролбўйида 250 минг гектар майдонга саксовул экилади.

«Денгиз ҳудудини ободонлаштириш ишларини бизнинг вазирлигимиздан ташқари маҳаллий ҳокимлик ҳам қўллаб-қувватламоқда. Кўчат экишга 800 дан ортиқ мутахассис, шунингдек, 300 дан ортиқ техника жалб этилди. Бундан ташқари, Орол денгизининг қурғоқчил ҳудудини ободонлаштиришга БМТ, Германия уюшмаси, Жаҳон банки ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари жалб этилди. Шу муносабат билан Жаҳон банки кўмагида Қазали туманида питомниклар марказини очиш режалаштирилган. Жорий йилда зарур техника ва ускуналар харид қилинади», - деди у.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар