Организмга салбий таъсир қилади: Ўзбекистонда дезинфекция туннелари тақиқланди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда коронавирус тарқалишига қарши кураш мақсадида қўйилган дезинфекция туннелари олиб ташланмоқда. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform асосланиб.

«Республика махсус комиссияси баёнига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосланиб дезинфекция туннеллари тақиқланмоқда», - дейилади хабарда.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, мутаҳассислар ушбу туннелларнинг одам организмига салбий таъсир қилишини таъкидлашмоқда.

«Дезинфекция туннелларида фойдаланиладиган хлорли эритмалар тиббиётда жуда кўп йиллардан бери ишлатилади ва унинг инсон организмига хатарли таъсири жуда кучли... Ҳозирда бундай нотўғри профилактика кўз коньюктиваси ва юқори нафас аъзоларининг аллергик шикастланишига сабаб бўлмоқда. Туннеллар ўрнига кириш жойларида ўзаро масофани сақлаш, иситмани ўлчаш, қўлларга антисептик билан ишлов бериш йўлга қўйилгани мақсадга мувофиқ», - дейди ЎР Республика ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разиқова.


Сўнгги хабарлар