Оралдан Мисрга янги рейс очилади

None
ORAL. Kazinform – 21 апрелдан Маншук Маметова номидаги Орал халқаро аэропортидан Мисрга янги рейс очилади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Аэропорт матбуот хизмати хабарига кўра, Оралдан Шарм аш-Шайхга парвозларни Scat Airlines авиакомпанияси амалга оширади. Энди Орал шаҳридан машҳур курортга Boeing 737MAX самолётларида беш кунда бир марта учиш мумкин. Парвозлар октябргача режалаштирилган.

Орал халқаро аэропорти бош директори Рустам Бектемиров йўналишлар тармоғини ривожлантириш ишнинг асосий йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади.

«Вилоят аҳолиси учун мамлакатимизнинг машҳур йўналишлари, шунингдек, хорижий машҳур курортларга тўғридан-тўғри рейсларни амалга ошириш ниятидамиз. Мисрга чартер дастурининг бошланиши бу масалани ҳал қилишда муҳим воқеа бўлди», -деди у.

Эслатиб ўтамиз, Шарм ал-Шайх Орал жадвалидаги иккинчи халқаро курорт йўналиши бўлади. Йўловчилар учун Анталияга рейслар ҳам мавжуд. Май ойининг охиридан бошлаб уларнинг сони ҳали ўсиб боради: Scat Airlines Туркия курортига ҳафтасига икки марта рейслар билан чартер дастурини бошлайди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар