+7 (701) 759 90 19
USD 405.69 EUR 455.51
RUB 5.72 CNY 57.42
Янгиликлар

ОПЕК+ йиғилиши арафасида нефт нархи кўтарилмоқда

2 Июнь 17:02
Баҳам кўринг:
ОПЕК+ йиғилиши арафасида нефт нархи кўтарилмоқда

SINGAPUR / MELBURN. Kazinform - ОПЕК+ йиғилиши арафасида сешанба куни нефт нархи кўтарилди. Учрашув шу ҳафта охирида онлайн тарзда ўтказилиши кутилмоқда. LCO Brent маркали нефть фьючерслари 0,94 фоизга ёки 36 центга кўтарилиб, бир баррели нархи 38,68 долларни ташкил қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Reuters агентлигига таяниб.

West Texas Intermediate (WTI) CLc1 маркали нефть фьючерслари 0,73 фоизга ёки (26 центга) кўтарилиб, бир баррели нархи 35,70 долларни ташкил қилди. ОПЕК+ давлатлари 4 июнь куни бўлиб ўтадиган онлайн-йиғилишда июль ёки август ойларида нефть қазиб олишни кунига 9,7 миллион баррельгача (дунё ишлаб чиқаришининг 10 фоизигача) камайтиришни кўриб чиқадилар.

Апрель ойида келишилган ОПЕК+ режасига биноан, нефть етказиб бериш кўрсатгичининг рекорд даражада пасайиши май ва июнь ойларида бошланади ва июльдан декабргача кунига 7,7 миллион баррельгача камаяди.

Ўтган ҳафта Reuters агентлигига келиб тушган маълумотларга кўра, Саудия Арабистони нефть қазиб олишни сезиларли даражада камайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Бу нефть нархининг 40 долларгача кўтарилишига олиб келиши мумкинлиги қайд этилди.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив