ОПЕК+ йиғилиши арафасида нефть нархи 3 фоизга ошди

3 Октябрь, 18:15
ОПЕК+ йиғилиши арафасида нефть нархи 3 фоизга ошди

АММАN. Кazinform - ОПЕК+ 2020 йилдан бери нефть қазиб олишни энг катта қисқартириш режалари фонида душанба куни Осиё бозорларидаги дастлабки савдоларда нефть нархи 3 фоиздан кўпроққа ошди, дея хабар беради Каzinform мухбири Reyters агентлигига таяниб.

Душанба куни Brent нефть фьючерслари жума кунги ёпилишдан олдин 0,6 фоизга тушиб кетганидан кейин 2,36 долларга ёки 2,8 фоизга ошиб, бир баррели 87,50 долларни ташкил қилди.

Ўз навбатида, АҚШнинг Wеst Теxas Intermediate (WТI) нефти аввалги сессияда 2,1 фоизга пасайганидан кейин 2,27 долларга ёки 2,9 фоизга ошиб, бир баррели 81,76 долларга етди.

Ўсиш ОПЕК+ деб номланувчи кенгайтирилган нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти бозорни қўллаб-қувватлаш мақсадида нефть қазиб олишни кунига 1 миллион баррелдан кўпроқ қисқартириш режалари фонида рўй берди.

Ташкилот 5 октябр, чоршанба куни бўлиб ўтадиган бўлажак йиғилиш олдидан бундай имкониятни кўриб чиқмоқда. Кутилганидек, агар шундай қарор қабул қилинса, бу пандемия бошланганидан бери нефть қазиб олишнинг энг катта қисқариши бўлади.

Нефть нархи июн ойидан бери сўнгги тўрт ой давомида Хитойда ўрнатилган CОVIDга қарши чекловлар фонида пасайишда давом этди, бу эса энергия талабини сезиларли даражада камайтирди. Айни пайтда фоиз ставкаларининг ошиши ва АҚШ долларининг мустаҳкамланиши ҳам жаҳон молия бозорларига босим ўтказмоқда.

Агар ишлаб чиқаришни қисқартириш бўйича келишув қабул қилинса, бу нефть қазиб олиш ўтган ойда кунига 100 минг баррелга қисқартирилганидан кейин ишлаб чиқаришнинг кетма-кет иккинчи пасайиши бўлади.

Шунга қарамай, бозор таҳлилчиларининг фикрича, ишлаб чиқаришни қисқартиришнинг энергия таъминотига таъсири умумий кўрсаткичлардан сезиларли даражада паст бўлади, чунки ОПЕК + аъзоларининг кўпчилиги ташкилот квоталари рухсат этилганидан анча кам маҳсулот ишлаб чиқаради.

Шундай қилиб, Нидерландиянинг ING-group банк гуруҳи таҳлилчиларининг фикрича, илгари режалаштирилган ишлаб чиқариш ҳажмига эришган бир нечта етакчи ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқариш суръатларини камайтиришга мажбур бўлишади.

FGЕ халқаро нефть ва газ консалтинг компаниясининг маълумотларига кўра, Brent нефтининг ўзгарувчан нархлари яқин келажакда янада кучайиши мумкин бўлса-да, глобал рецессия қўрқуви нархларнинг ўсишини чеклаши мумкин.

«Агар ОПЕК+ яқин муддатда ишлаб чиқаришни қисқартиришга қарор қилса, натижада ОПЕК+ захира қувватининг ошиши узоқ муддатли нархларга янада пасайиш босимини келтириб чиқариши мумкин», - дейилади FGЕ жума куни эълон қилинган баёнотда.

Шунингдек, жума куни Хитой умумий ҳажми 15 миллион тонна бўлган нефть маҳсулотларини экспорт қилиш учун катта квоталар пакетини чиқарди ва мустақил нефтни қайта ишлаш корхоналари учун хом нефт импорт квоталарини оширди. Бу Хитой нефтни қайта ишлаш заводларини ёқилғи ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун хом нефть харидларини оширишга ундаши мумкин.

Шундай қилиб, Хитойнинг давлат ва хусусий нефтни қайта ишлаш заводлари Европа Иттифоқи томонидан феврал ойида эмбарго қўйган Россия экспорти ўрнига жаҳон бозорларига 15 миллион тоннагача бензин, дизел ёқилғиси, авиакеросин ва кам олтингугуртли мазут экспорт қилиш имкониятига эга бўлади.

Натижада, сўровларга кўра, Саудия Арабистонида Аrab Light флагман нефтининг расмий сотиш баҳоси (ОSR) бир баррели 0,25 долларга кўтарилиши мумкин.

Бироқ, таҳлилчилар ва трейдерларнинг прогнозларига кўра, Хитой экспорти муддати 2023 йил бошига қадар узайтирилиши мумкин, чунки нефтни қайта ишлаш корхоналари қувватни ошириш учун вақт талаб этадилар.

Сурат: REYTERS/Nick Оxford

Муаллиф: Арсен Ўтешев


Теги:
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар