ОПЕК+ ташкилотига аъзо бўлган баъзи давлатлар нефть қазиб олиш ҳажмини ихтиёрий равишда камайтиришга киришди

None
Фото: Егор Алеев/ ТАСС
ASTANA. TASS-Kazinform – ОПЕК+ келишувига аъзо бир қанча давлатлар май ойидан бошлаб нефть қазиб олиш ҳажмини ихтиёрий равишда қисқартиришни бошлади. Бу жараён 2023 йил охиригача давом этади. Ишлаб чиқаришнинг умумий қисқариши кунига 1,66 миллион баррелни ташкил этади. Бу ҳақда Kazinform Россиянинг ТАСС агентлигига таяниб хабар беради.

ОПЕК+ аъзосининг баъзи давлатлари, жумладан, нефть қазиб олувчи гигант Саудия Арабистони 3 апрель куни ўтказилган альянснинг вазирлар мониторингида тўсатдан баёнот бериб, 2023 йил май ойидан бошлаб йил охиригача нефть қазиб олишни ихтиёрий равишда камайтиришини маълум қилди.

Мониторинг йиғилишидан сўнг ОПЕК сайтида эълон қилинган баёнотда айтилишича, нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича профилактик чора нефть бозори барқарорлигини таъминлашга қаратилган.

ОПЕК+га аъзо 9 та давлат ҳам нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартиришини маълум қилди. Улар орасида Саудия Арабистони ихтиёрий равишда нефть қазиб олишни кунига 500 минг баррелга, Ироқ – 211 минг баррелга, БАА – 144 минг баррелга, Қувайт – 128 минг баррелга, Қозоғистон 78 минг, Жазоир 48 минг, Уммон 40 минг, Габон 8 минг, Россия 500 минг баррелга қисқартади.

Нефть қазиб олиш ҳажмини ихтиёрий равишда қисқартириш ОПЕК+ нинг 2022 йил ноябридан бошлаб ишлаб чиқаришни кунига 2 миллион баррелгача қисқартириш режасини тўлдириш чораси бўлади.


Сўнгги хабарлар