+7 (701) 759 90 19
USD 429.76 EUR 518.16
RUB 5.64 CNY 66.15
Янгиликлар

ОПЕК+ келишуви: Қозоғистон бу йил қанча нефт қазиб олади

14 Апрель 13:33
Баҳам кўринг:
ОПЕК+ келишуви: Қозоғистон бу йил қанча нефт қазиб олади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда нефт ва конденсат қазиб олиш 2020 йилнинг биринчи чорагида 23,6 миллион тоннани, нефт экспорти 18,9 миллион тоннани ташкил этди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат мажлисида Қозоғистон энергетика вазири Нурлан Ноғаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар

«Жорий йилнинг биринчи чорагида нефт ва конденсат қазиб олиш ҳажми 23,6 миллион тоннани, нефт экспорти 18,9 миллион тоннани ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,6-2,7% ўсиш кузатилди. ОПЕК+ қарорига биноан, 2020 йилда нефт қазиб олиш 84,5 миллион тоннага режалаштирилган. Мамлакатда амалга оширилаётган йирик лойиҳаларда нефт қазиб олишнинг ижобий динамикаси шаклланди. Хусусан, Тенгиз лойиҳаси 2,6 фоизга, Шимолий Каспий лойиҳаси 22 фоизга, Карачаганак лойиҳаси 6,6 фоизга ўсади», - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, нефтни қайта ишлаш ҳажми 4 миллион 30 минг тоннани ташкил этди ва биринчи чоракда бензин ишлаб чиқариш 27 фоизга, дизел ёқилғиси 2,8 фоизга ўсди.

«Президентнинг топшириғига биноан, баҳорги экиш учун 390 минг тонна дизел ёқилғиси қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқарувчиларга арзонлаштирилган нархда - 1 литри 165 тангага сотилади. Реактив ёқилғи ишлаб чиқариш 18,8 фоизга камайди. Бу иқтисодий фаоллик ва талабнинг пасайиши билан боғлиқ», - деди Нурлан Ноғаев.

Эслатиб ўтамиз, ОПЕК+ давлатлари нефт қазиб олишни кунига 9,7 миллион баррелга камайтиришга келишиб олишди. Ўз навбатида, Қозоғистон ушбу консенсусни қўллаб-қувватлайди ва нефт қазиб олишни кунига 390 минг баррелга камайтирадиган бўлди.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив