ОПЕК+ давлатлари нефт қазиб олиш режасини сақлаб қолди

None
VENA. TASS - Kazinform – ОПЕК+ мамлакатлари октябр ойида бўлиб ўтган йиғилишда келишилган нефт қазиб олиш режасини сақлаб қолишга қарор қилди, бу эса нефт қазиб олиш ҳажмини кунига 2 млн баррелга қисқартиришни назарда тутади. Альянснинг навбатдаги йиғилиши 2023 йил 4 июн куни бўлиб ўтади, бу ҳақда ОПЕК сайтида эълон қилинган якуний коммюникеда маълум қилинган, деб хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.

Шунингдек, ОПЕК+ иштирокчилари талаб ва таклифлар мувозанатини қўллаш учун ҳар қандай пайт учрашув ўтказишга ва бозор вазиятига жавобан зарурий қўшимча чораларни қабул қилишга тайёрликларини билдиришган.

Аввалроқ манба ОПЕК+ вазирлари нефт қазиб олишнинг жорий режасини сақлаб қолишга қарор қилгани, бу эса ноябр ойидан бошлаб қазиб олиш ҳажмини кунига 2 миллион баррелга камайтиришни назарда тутгани ҳақида хабар берган эди.


Сўнгги хабарлар