+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 454.18
RUB 5.81 CNY 57.66
Янгиликлар

OneWeb ҳамда «Астана» ХММ ҳамкорлик ўрнатди

27 Январь 14:53
Баҳам кўринг:
OneWeb ҳамда «Астана» ХММ ҳамкорлик ўрнатди

NUR-SULTAN. Kazinform – Глобал ягона тармоқ ўрнатишни ўз олдига мақсад қилган OneWeb жаҳон коммуникация тармоғи ва «Астана» Халқаро молия маркази ҳамкорлик меморандуми имзолади, деб хабар беради Kazinform.

Молия маркази матбуот хизматининг маълум қилишича, Меморандум Қозоғистон ва Марказия Осиёда бирқатор муҳим мақсадларга эришишга йўл очиб беради. Масалан, Қозоғистонда илк кенг полосали юқори тезлик сунъий йўлдош хизматларини таклиф қилиш, Марказий Осиёда OneWeb алоқа хизматларини кўрсатишни қўллаб-қувватлаш учун юртимизда техник база ташкил қилинади.

Маълумки, «Рақамли Қозоғистон» дастури доирасида 2022 йилгача юртимизнинг 6600 та овуллар спутник орқали интернетга уланади.



OneWeb Қозоғистон мактаблари ва касалхоналари, корхоналари, хусусий ва давлат секторларини юқори тезликда ишлайдиган алоқа билан таъминлаш учун маҳаллий операторларни ҳамкорликка чақиради.

Бундан ташқари, OneWeb Қозоғистоннинг мавжуд космик инфратузилмаси доирасида барча Марказий Осиё ҳудудига хизмат кўрсатувчи Техник марказ қуриш имкониятларини кўриб чиқади.

Ҳужжатга АХММ раҳбари Қайрат Келимбетов ва OneWeb Бош директори Адриан Штекель Давос иқтисодиё форумида имзо чекди.



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив